Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАСМИЙ МУНОСАБАТ 

 

Бугун www.championat.asia сайтида «Нефтчи» футболчилари эркин агентга айланиши мумкин. ФИФА регламенти бунга изн беради» сарлавҳали мақола чоп этилди.

Бу гапларда анча ноаниқликлар бор. Аввало футболчиларга шартномадаги маошлари тўлаб борилмоқда. Бу соҳада вужудга келган айрим қарздорлик ҳолатларини бартараф этиш чораси кўрилмоқда. ФИФА ва ЎФАнинг «Футболчилар мақоми ва ўтиши регламенти» ни бузиш ҳолатлари бизда мавжуд эмас. Футболчилар раҳбарият билан келишилган ҳолда ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб келмоқдалар. Шунинг учун ҳам жамоамиз Суперлига турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкам сақлаб келмоқда.

Жамоада Қиргулидаги қароргоҳ ва футбол майдонини тўла таъмирдан чиқариш ишлари ниҳоясига етказилганлиги ҳам футболчиларнинг ўз ишига бўлган масъулияти ва ишончини янада оширишга хизмат қилмоқда.

 

✅»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: