"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

3-ТУР БАҲСЛАРИНИНГ БОШЛАНИШ ВАҚТИ МАЪЛУМ

4 апрель куни Про лиганинг 3-тур баҳсларига старт берилади. Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси ушбу турга 6 апрель санасидан қўшилади. Шу куни жамоамиз Фарғонанинг яна бир клуби «Истиқлол»ни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»-«Истиқлол» учрашуви 6 апрель сешанба куни «Истиқлол» марказий стадионда соат 18:00 да бўлиб ўтади.

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: