Пт. Апр 19th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«Нефтчи» ўтиш ўйинида иштирок этади

Учрашув 15 декабрь куни Фарғонадаги "Истиқлол" марказий стадионида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти 14:00 да.

ЎзПФЛ Тартиб-интизом қўмитасининг «Нефтчи» футбол клуби бўйича қарори эълон қилинганидан сўнг, бугун клубимизнинг ўтиш ўйинидаги иштирок этиши юзасидан расмий маълумотлар олинди.

Унга кўра, Суперлигада қатнашиш учун кураш олиб бораётган «Нефтчи» клуби ўтиш ўйинида «Андижон» жамоасини қабул қилади.

Учрашув 15 декабрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» марказий стадионида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти 14:00 да.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: