"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«ХОРАЗМ»-«НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ

 

Шу кунга қадар жамоалар Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубоги доирасида жами 23 марта рақобатлашишган бўлиб, бу қарама-қаршиликда фарғоналиклар ҳар томонлама устунликка эга чиқишган. Асосий тўқнашувлар Олий лига баҳсларида қайд этилган. Ҳозиргача «Нефтчи»да жами 17та ғалаба, «Хоразм» жамоасида эса атиги 3та ғалаба мавжуд. 3та ўйин дуранг билан якун топган. Бу ўзаро беллашувлардаги энг йирик ғалабалар 1998 ва 2006 йилларга тўғри келган. Ўшанда «Нефтчи» 7:1, 8:2 ва 6:0 ҳисобида хоразмликларни мағлубиятга учратган.

Жамоаларнинг охирги қарама-қаршилиги Про лига баҳсларига тўғри келмоқда. Ўтган 2019 йил футбол мавсумида жамоалар тўрт марта, жорий йилда эса Ўзбекистон Кубоги ва чемпионат баҳсларида бир мартадан майдонда ҳаракатланишган. Жамоаларнинг бу йилги кубок ва Про лига бахсларинг ҳар иккала учрашуви ҳам Фарғонада бўлиб ўтди ва унда «Нефтчи» 3:2 ҳамда 3:0 ҳисобида устун келган. Умумий тўплар нисбати 67-18 «Нефтчи» фойдасига.

Эътиборингизга Хоразмда қайд этилган охирги 5 учрашув натижаларини тақдим этамиз:

2019й. «Хоразм»-«Нефтчи» 1:0

2019й. «Хоразм»-«Нефтчи» 0:1

2010й. «Хоразм»-«Нефтчи» 2:1

2009й. «Хоразм»-«Нефтчи» 0:0

2006й. «Хоразм»-«Нефтчи» 2:8

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: