"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

Про лига дебютанти билан илк учрашув

Бугун Про лига 6 – тур ўйинлари давом эттирилади. “Нефтчи” жамоамиз ўз уйида “Зомин” клубини қабул қилади. Фурсатдан фойдаланиб, севимли жамоамизнинг шу кунга қадар намойиш этган натижалари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
Про лига 2020 йилги мавсумнинг бугунги кун ҳолатига 10 очко жамғариб турнир жадвалининг 3 – поғонасини эгаллаб келмоқда. “Нефтчи” ортда қолган 5 тур давомида 3 та ғалаба, 1та дурранг ва 1 марта мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 7-3 кўринишида. Жамоамиз голларига Отабек Зокиров ва Достонбек Тошматов 2 марта, Мансур Саидов, Жамшид Қобулов ва Элдор Эргашевлар бир мартадан муаллифлик қилишган. Отабек Зокиров хисобида 1 та амалга оширилмаган пеналъти ҳам бор. Бугунги беллашув Қиргулидаги “НЕФТЧИ” СК стадионида 16:15да старт олади. Ушбу учрашувда жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

“Нефтчи” нинг жорий мавсумдаги натижалари:

Про лига, 1-тур 3 июль
НЕФТЧИ – ДИНАМО 1:0
Ҳакамлар: Аҳмаджон Эргашев, Шерзод Аъзамов, Ислом Азимов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Гол: Жамшид Қобулов, 7 (1:0)
Огоҳлантиришлар: Тимур Султонов, 56, Исломжон Тошпўлатов, 63, Дилёрбек Ирматов, 79, Исломбек Каримов, 90, Жамшид Қобулов, 90+4 – Бобур Қосимов, 25, Азамат Алланиёзов, 75

Про лига. 2-тур
7 июль, сешанба
НЕФТЧИ – ХОРАЗМ 3:0
Фарғона. “Нефтчи” СК
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Далер Тиллоев, Отабек Қосимов, Аҳрор Раҳматов
Назоратчи: Ислом Раҳимов
Комиссар: Саид Шоҳруҳ
Голлар: Мансуржон Саидов, 40 (1:0), Отабек Зокиров, 59 пенальтидан (2:0), Достонбек Тошматов, 89

Про лига. 3-тур
15 июль, чоршанба
ОҚ-ТЕПА – НЕФТЧИ 1:1
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Музаффар Файзуллаев, Хайрулла Норматов
Назоратчи: Андрей Снетков
Комиссар: Жамшид Имомов
Голлар: Отабек Зокиров, 15 пенальти (0:1), Владислав Фомин, 81 пенальти (1:1)

Про лига. 4-тур
2 сентябрь, чоршанба

ШЎРТАН – НЕФТЧИ 2:1
Ғузор. “Ғузор” стадиони
Ҳакамлар: Илья Илин, Шавкат Раҳматов, Александр Буров, Равшанбек Абдувоҳидов
Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов
Комиссар: Жамшид Имомов
Голлар: Достонбек Тошматов, 60 (0:1), Шокир Юлдашев, 89 (1:1), Нурали Падаров, 90+4 (2:1)

Про Лига. 5-тур
9 сентябрь, чоршанба
ИСТИҚЛОЛ – НЕФТЧИ 0:1 (0:0)
Яйпан. “Турон” стадиони
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Ислом Носиров, Абдулҳамид Абдураимов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Шухрат Бозоров
Комиссар: Жамшид Имамов
Гол: Элдор Эргашев, 78 (0:1)
Ноаниқ пенальти: Отабек Зокиров, 76 (дарвозабон)

“Нефтчи” ФК матбуот хизмати

Улашинг: