Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ҒАЙРАТ ҲАСАНОВ  ЁШЛАРГА МУРАББИЙЛИК ҚИЛАДИ! 

 

Янги мавсум олдидан «Нефтчи» жамоасининг мураббийлар штаби тажрибали мутахассис хизматларидан фойдаланайдиган бўлди. Жамоамиз раҳбарияти ташаббуси билан  куни-кеча Азиз Алижонов бошқараётган ўринбосарлар жамоасига дарвозабонлар билан ишлаш бўйича «Нефтчи»нинг ўтмишдаги таниқли ва афсонавий посбони Ғайрат Ҳасанов таклиф этилди. Мутахассис бугундан эътиборан жамоамизнинг ўринбосарлар ва ёшлар жамоаларининг дарвозабонларига сабоқ беришда фаолият юритади.

Жамоамиз ва кўп сонли футбол ихлосмандлари номидан Ғайрат Ҳасановга «Нефтчи» нуфузини юксалтиришда ва юқори чўққиларни забт этишида муносиб ҳисса қўшишига катта ишонч билдириб, мураббийлик соҳасидаги фаолиятига омад ва зафарлар ёр бўлсин деймиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: