Sesh. May 21st, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЁШЛАРИМИЗ ҲАМ ТАЙЁРГАРЛИККА КИРИШДИЛАР

 

«Нефтчи»нинг асосий таркиби янги мавсумга тайёргарлик доирасида сафарга йўл олган бўлса, ўринбосарлар ва ёшлар жамоалари футболчилари бугундан эътиборан бирлашган ҳолда янги мавсумга ҳозирлик кўриш учун машғулотларни бошлаб юбордилар.

Қиргулидаги» Нефтчи» СК стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги туфайли, Фарғона футбол марказининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган дастлабки ўқув-йиғин машғулотларида бош мураббий Азиз Алижонов билан биргаликда Мансур Саидов, Руслан Умеров ҳамда Иқбол Акрамовлар сингари тажрибали мутахассислар ёш футболчиларга маҳорат сабоқларини беришда ҳамроҳ бўлдилар. Айтиб ўтиш жоиз, мураббийлар штаби жамоаларни кучайтириш мақсадида ўқув-йиғин машғулотларига бир қатор иқтидорли ёшларни кўрикдан ўтиш учун жалб қилишган.

Тайёргарлик жараёни борасида ҳамда жамоага оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: