"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ВИТАЛИЙ ЛЕВЧЕНКО ПРО ЛИЦЕНЗИЯСИГА ЭГА БЎЛДИ

Суперлиганинг иккинчи давраси бошланиш арафасида «Нефтчи» футбол клубида иш бошлаган украиналик мутахассис Виталий Григорьевич Левченко бугун ПРО лицензиясига эга бўлди.

Украина футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган ўқув курсларида фаол қатнашган Виталий Левченко амалий ва назарий дастурларни пухта эгаллаганлиги ва ўз ишига юксак масъулият билан ёндашганлиги туфайли бош мураббийлар учун зарур бўлган ПРО лицензияни қўлга киритди.

Ўқув машғулотларидан ташқари «Динамо»(Киев), «Шахтёр»(Донецк), «Днепр»(Днепропетровск) ва «Десна»(Чернигов) футбол жамоаларининг иш тажрибалари билан бевосита танишди ва ўзи учун муҳим қонун-қоидаларни пухта ўзлаштириб олди.

Виталий Григорьевични ана шу муҳим диплом билан самимий қутлаймиз ва унга Фарғона футболини жадал ривожлантириш соҳасидаги фаолиятига муваффақият ва омадлар тилаймиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: