"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

МАРКО ШАРИЧ ЖАМОАМИЗНИ ТАРК ЭТДИ.

 

2022 йилги қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоамиз билан шартнома имзолаган сербиялик ҳужумчи Марко Шарич дўстона тарзда клуб билан хайрлашди. Ҳужумчи иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши мумкин.

Марко Шарич биринчи даврада Суперлигада 7та учрашувда майдонга тушиб жами 219 дақиқа ҳаракат қилди. Ўзбекистон кубогида мураббийлар унга гуруҳ босқичидаги 1та баҳсда имконият беришди. Ҳакамлар томонидан 1 маротаба сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Марко Шаричга жамоамиз ва мухлисларимиз номидан кейинги фаолиятига омадлар тилаб қоламиз.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: