"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ИККИНЧИ ДАВРАГА ТАЙЁРГАРЛИК БОСҚИЧИ ТОШКЕНТДА ЎТКАЗИЛАДИ

 

Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи давраси якунланганидан сўнг, «Нефтчи» клуби футболчиларига қисқа муддатли таътил тақдим этилганди. Жамоа бош мураббийи лавозимига тайинланган Виталий Левченконинг айтишича, жамоа иккинчи даврага тайёргарлик босқичини Тошкент шаҳрида ўтказади. Жамоа аъзолари 7 июль санасида пойтахтдаги «Ҳумо» меҳмонхонасида йиғилиб, ўқув-йиғин машғулотларига киришадилар. Ушбу йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний имкониятларини ошириш билан биргаликда жамоа таркибини шакллантириш борасида ҳам ишлар олиб борилади.

Шундан келиб чиқиб, таркибни тўлиқ шакллантириш борасидаги селекция ишлари давом эттирилади ва йиғинга бир қатор футболчиларнинг келиб, кўрикдан ўтишлари белгиланган.

Жамоамизнинг Тошкентдаги тайёргарлик босқичи давомида мураббийлар штаби назорат учрашуви ўтказиш бўйича ҳам режа тузишган. Булар тўғрисида кейинроқ хабар бериб ўтамиз.

 

«Нефтчи» матбуот ҳизмати

Улашинг: