«Барселона» сардори Лионель Месси яқин келажакда юлдузга айланиши бўлган 15та ёш футболчини санади ва уларга таъриф берди.
«Трент Александер-Арнолд («Ливерпуль») – келажаги бор ҳимоячи.
Кристиан Пулишич («Челси») – ажойиб мувозанат ва эпчилликка эга.
Мэйсон Маунт («Челси») – унинг ўйинларини кузатганман, энг яхшилардан бирига айланиши мумкин.
Фил Фоден («Манчестер Сити») – катта истеъдодга эга, майдонда кутилмаган ҳаракатларни амалга оширади.
Жейдон Санчо («Боруссия» Д) – ҳимоячиларни ўзига хос тарзда алдаб кета олади.
Лука Йович («Реал») – сеҳргар ўйинчи, имконсиз нарсани амалга ошира олади.
Кай Ҳавертц («Байер») – ёш бўлишига қарамай, рақиб дарвозаси олдида қойилмақом ҳаракат қилади.
Эдер Милитао («Реал») – ўзига хос истеъдод ва ашаддий рақиб.
Усмон Дембеле («Барселона») – машғулотларда кучли темпда ҳаракат қилади.
Уссам Ауа («Лион») – тўп билан хотиржам ўйнайди ва юқори техникага эга.
Френки де Йонг («Барселона») – унинг ёшида бундай марказий яримҳимоячини учратиш қийин.
Жоау Фелиш («Атлетико») – дунёнинг энг ёрқин ёш ўйинчиларидан бири.
Килиан Мбаппе («ПСЖ») – жуда тезкор ва ҳужумларни қандай якунлашни билади.
Йозуа Киммих («Бавария») – иқтидорли ҳимоячи, жуда кўп голларга ассистентлик қилади.
Бенжамин Павар («Бавария») – юқори даражали ҳимоячи, яхши зарбага эга», – деб Мессининг сўзларини келтиради Give me Sport.
Manba: tribuna.uz
Бошқа хабарлар
YANGICHA O’YIN-YANGICHA G’ALABA!
QO’SHNILARIMIZ YANA MAG’LUB BO’LDI
ISHONCHLI G’ALABA!