Yak. Iyul 21st, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАСМАН! ОЙБЕК ҚИЛИЧЕВ «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ. 

 

Ёзги трансфер ойнаси амал қилиниши муносабати билан «Нефтчи» футбол клуби таркибни тажрибали ўйинчилар билан кучайтириш борасидаги фаолияти давом этмоқда. Бугун «Нефтчи» қароргоҳида жамоага келиб қўшилган Ойбек Қиличев билан расмий шартнома имзоланди.

Маълумот ўрнида, Ойбек Қиличев 1989 йилда Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида таваллуд топган. Амплуси ярим ҳимоячи. Шу кунгача Суперлиганинг «Навбаҳор»,» Андижон «,» Локомотив», «Пахтакор» ва АГМК каби клубларда фаолият юритган. Фарғоналиклар сафига қўшилишидан олдин биринчи даврани Навоийнинг «Қизилқум» жамоасида ўтказиб, 10та учрашувда майдонга туширилган ва 2та голга муаллифлик қилган.

Фурсатдан фойдаланиб, севимли жамоамиз ва жонкуяр мухлисларимиз номидан Ойбек Қиличевга «Нефтчи» клубининг Про лига биринчилигида чемпион бўлиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритишда жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: