"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«Нефтчи» U-18 ва клуб тасарруфидаги футбол мактаби фаолиятининг биринчи ярим йиллик сарҳисоби

 

Асосий таркибимиз қисқа таътилга чиққанлигидан фойдаланган ҳолда 2021 йил 6 июль куни “Нефтчи” ПФК қароргоҳида клубнинг “U-18” жамоасининг 1-давра ўйинлари сарҳисоби ва клуб тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби иш фаолияти ўрганиб чиқилди.

Йиғилишни клуб бош директори З.Ғофуров очиб берди. У “Нефтчи” ПФК футбол бўйича 2021 йилги мавсум якунида 1-ўринни эгаллаш ҳамда 2022 йилги мавсумда Суперлигига йўлланмани қўлга киритишни ўз олдига қатъий мақсад қилганлигини, ҳаммамизга маълум. Суперлигада яхши натижаларга эришиш билан бирга клубга ОФК томонидан клубларни лицензиялаш талабларини бажарилиши шартлиги кўрсатилганлигини айтиб ўтди.

У клуб тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари клубнинг келажаги эканлиги, уларни ҳар томонлама етук ва баркамол инсон, соғлом, спортга, айниқса футболга бўлган меҳрларини, қизиқишларини сўндирмаган ҳолда тарбиялашимиз, келажакда клубимизнинг асосий таркибида тўп суришлари учун тайёрлашимиз кераклигини таъкидлади.

Сўз навбати клуб техник директори, ЎФА инструктори Ш.Райимджановга берилди. У “U-18” жамоасини 2021 йилги чемпионат ўйинларига “тест” режимида тайёргарлик кўрилганлиги ва ушбу йўналиш қандай натижа бериши қизиқарли бўлганлиги, биринчи ярим йиллик натижасига кўра ушбу янги услуб ўз мевасини бераётганини айтиб ўтди. Биринчи давра якунига кўра жамоа карвонбошилик қилмоқда, лекин бу асосий вазифа эмас. Асосий вазифа етук, мукаммал футболчи тайёрлашимиз керак деб ўз нутқини якунлади.

Шундан сўнг, “ U-18” жамоаси бош мураббийи А.Алижонов сўзга чиқиб, янги жамоани жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб “Ҳоким кубоги” ва Ўзбекистон Чемпионатига тайёргарлиги мобайнида вилоятимиздан 60 нафардан ортиқ футболчиларни синовдан ўткизганлиги, якунда эса 23 нафар футболчи билан чемпионат ўйинларини бошлаганлиги, ютуқлар ва бир қатор камчиликларни санаб ўтди. II – даврага тайёргарлик 15 июлдан бошланишини ва бир қатор янги футболчилар кўрикда қатнашишлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, сўз жамоа бош мураббийи ёрдамчиси Б.Мадаминовга берилди. Б.Мадаминов ўз вазифаси ёш футболчиларнинг ҳулқ атвори, маданияти, тарбияси, илм фаннинг футболдаги аҳамияти, Ватанга, оилага ўз ҳалқи ва клубга бўлган муҳаббат ва садоқатини тарбиялашга қаратилгани ва шулар билан бир қаторда футзал машқларининг катта футболда қандай фойдаланаётганлиги ҳақида ҳисобот берди.

Шундан сўнг, “Нефтчи” ПФК тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори М.Зокиров сўзга чиқиб, мактабнинг бугунги куни, мураббийларнинг малакасини ошириш, ютуқ, хато ва камчиликлар тўғрисида батафсил ахборот берди.

Сўнг, клуб ҳорижий алоқалар бўлими мутахассиси, футзал жамоаси бош мураббийи, ЎФА инструктори Ф.Зокиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4-декабрдаги ПФ-5887 сонли “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳақида ва вилоятимиз ҳокими томонидан жорий йилнинг 7 июнь куни 340-01-50 сонли тасдиқлаган “Фарғона вилоятида футболни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл ҳаритаси”ни клубимизда бажариладиган вазифалари ҳақида ахборот берди ўтди. Қўшимча равишда Ф.Зокиров футбол мактабимизда аёллар гуруҳи ва футзал гуруҳини ташкил этиш бўйича таклиф киритди. Ёшларига оид шакллантирилган гуруҳларда қўшимча равишда мини футбол машғулотларини ўтказиб бериш бўйича мактаб методисти С.Зокиров билан ишчи режа тузишга келишилди. Бошқа вилоятлар ФА ёки клубларнинг футзал жамоалари ва БЎФМ мураббийлари ўртасида ўзаро фикр алмашишлар бўйича меморандум тузиб ишлаш бўйича мураббийлардан фикр мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг, навбатма-навбат БЎФМнинг мураббийлари фикрлари, таклифлари, талаб ва истаклари тингланди.

Йиғилиш сўнггида “Нефтчи” ПФК бош директори З.Ғофуров сўз олиб, барча айтилган фикрларни, ютуқ ва камчиликларни эшитиб, мукаммал ўрганиб чиқилишини, “U-18” жамомизни II-давра ўйинларига пуҳта тайёргарлик кўришлиги ва етарли шароитлар билан таъминлашга, БЎФМ нинг моддий ва техник базасини яхшилашга, мураббийларнинг тегишли лицензияларга ўқишларида амалий ёрдам кўрсатилишини таъкидлаб ўтди. У ўз нутқининг сўнггида бундай учрашувлар келгусида ҳам мунтазам ташкил қилинишини ва бу жонажон “Нефтчи” футбол клубимизга ва Фарғона футболига катта фойда беришини айтиб, барчага меҳнат фаолиятларида омад тилади.

Улашинг: