Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-«ҚИЗИЛҚУМ» ПРЕВЬЮ

Ўзбекистон Кубоги мусобақаларида «Нефтчи» футбол клуби Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси билан илк бор юзлашмоқда.Бунгача жамоалар фақат Олий лига ва Суперлига баҳсларида рақобатлашган.Ўзаро тўқнашувлар статистикасига назар ташласак,бу ерда сезиларли даражадаги устунлик фарғоналиклар томонида.Ўтказилган ўзаро учрашувлар сони 40та бўлиб, ундан 21та баҳсда «Нефтчи» ғалаба қозонган, 8та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган ва 11та учрашувда «Қизилқум»нинг қўли баланд келган.

Тўплар нисбати ҳам «Нефтчи» фойдасига 63-36. Ушбу қарама-қаршиликда «Нефтчи»нинг «Қизилқум» устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 2000 йилда 5:0 кўринишида қайд этилган. Навоийликларнинг энг йирик ғалабаси 2002 йилда 4:1 ҳисобида якунланган.

Жамоаларнинг сўнгги учрашувлари Суперлиганинг 2018 йилги мавсумига тўғри келади ва ундаги кўрсаткичлар қуйидагича:

20.04.2018.»Қизилқум»-«Нефтчи» 1:0
24.07.2018.»Нефтчи»-«Қизилқум» 0:1
19.10.2018.»Нефтчи»-«Қизилқум» 3:1
23.11.2018.»Қизилқум»-«Нефтчи» 1:1

Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги
30 апрель
«Нефтчи»(Фарғона)-«Қизилқум»(Навоий)
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Сардор Нишонбоев,Аваз Абдуллаев
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Улашинг: