"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

САРДОР АБДУНАБИЕВ «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ!

Янги футбол мавсуми олдидан жамоа ўзагини шакллантириш мақсадида трансфер соҳасида иш юритаётган мураббийлар штаби Тошкентдаги ўқув-йиғин жараёнида жамоага иқтидорли футболчиларни таклиф этиб,кўрикдан ўтказишда давом этмоқда

Бунгача Олмалиқнинг АГМК клубида фаолият юритиб келган ва келажакка умид бағишлаётган иқтидорли футболчи Сардор Абдунабиев «Нефтчи» ПФК йиғинида иштирок этиб,яхши таассурот қолдирган. Мураббийлар штаби унга катта ишонч ва умид боғлаган ҳолда,у билан жорий йил охиригача ижара шартномасини расмийлаштиришди.

Бўлажак футбол мавсумида «Нефтчи» клуби шарафини муносиб ҳимоя қилишдаги фаолиятида Сардор Абдунабиевга улкан зафарлар тилаб қоламиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: