
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Нефтчи” футбол клуби 8 февралдан бошлаб Тошкентда ўқув-йиғин жараёнини давом эттирмоқда. Машғулотлар “Тўқимачи” стадионида кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Айни дамда машғулотларга тажрибали Акмал Шораҳмедов келиб қўшилган. Шу қатори жамоа таркибини шакллантириш ишлари ҳам тўхтатилгани йўқ.Ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида кўрикдан ўтиш учун “Қўқон-1912”дан Собит Синдаров хамда “Бухоро” клубидан Иззат Абдуллаевлар таклиф этилган
Яқин орада жамоа таркибига тажрибали хужумчининг келиб қўшилиши кутилмоқда.
«Нефтчи» ФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
NAZORAT UCHRASHUVIDA G’ALABA!
DIYORJON TUROPOV JAMOAMIZNI TARK ETDI
HOKIM KUBOGI -2025. NEFTCHI U21 3-O’RINNI QO’LGA KIRITDI