"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

КУТИЛГАН ҒАЛАБА!

«Нефтчи»нинг Туркия футбол майдонларидаги янги мавсумга тайёргарлик юзасидан белгиланган режа асосида бугун» Ленинградец» билан назорат ўйини ўтказилди. Мутахассис ва мухлислар дастлабки икки учрашувни дуранг билан якунлаган фарғоналик футболчилар учинчи баҳсда ўўларининг нимага қодир эканликларини намойиш этсалар керак деб тахмин қилган эдилар. Бу тахмин ўзини оқлади. Футболчиларимиз петербурглик рақиблар билан жиддий ва ҳужумкор ўйин кўрсатдилар.Жамоага янги қабул қилинган Санжар Қодирқулов ҳамкасбларини қойил қолдириб, учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ «Ленинградец» дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди. Рақибларнинг ҳисобни тенглаштириш ва олдинга ўтиш борасидаги барча уринишлари учрашув охиригача натижа бермади. «Нефтчи» бу беллашувни ишончли ғалаба билан якунлади.

Виталий Левченко шогирдларини дастлабки ғалаба билан қизғин табриклаб, келгуси учрашувларни ҳам юксак савияда ўтказишларини тилаймиз.

Бунунги учрашувда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга чиқди.

«Нефтчи» 1:0 «Ленинградец»

Гол: Санжар Қодирқулов 7′ 1:0.

«Нефтчи»: 12.Санжар Қувватов, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 22.Жалолиддин Жумабоев(Дониёр Валиев 70), 5.Боян Цигер, 70.Аббос Ғуломов, 15.Жавоҳир Қахрамонов(Шароф Мухиддинов 60), 23.Диёр Туропов, 17.Санжар Қодирқулов, 11.Бехруз Облакулов ( Мирзохид Ғофуров 45), 77.Билолхон Тошмирзаев .

Жамоа бош мураббийи: Виталий Левченко

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: