Ёрқин ва ҳужумкор ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган моҳир ҳимоячи Умар Адҳамзода кейинги фаолиятини Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида давом эттирадиган бўлди. Унинг «Нефтчи» билан амалдаги шартномаси ҳамда молиявий муаммоларни пойтахт клуби ўз маблағи ҳисобига ҳал этишга розилик билдирди ва якунда футболчи «Пахтакор» футбол клубига трансфер қилинди.
Умар Адхамзода ўтган мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида 24 учрашувда майдонга чиқди ва уч гол уриб, яна шунча голга ассистентлик қилди. Шунингдек футболчи Ўзбекистон кубоги мусобақасида иккита учрашувда майдонга чиқиб икки гол муаллифига айланган.
Умар жамоамиз сафида 3 йилдан буён тўп суриб, 69 учрашувда майдонга чиқди ва 6 та гол киритиб, 10 та голга ассистентлик қилган.
«Нефтчи» раҳбарияти футболчига жамоанининг ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун самимий миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
«НЕФТЧИ» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI
SAFARDA DURANG