Shan. Fev 24th, 2024

"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

Бугун Тошкентдаги «Нusmo»  меҳмонхонасида «Нефтчи»да фаолият кўрсатаётган ва шу сафда бўлишга интилаётган футболчилар тўпланишди. Тушликдан сўнг Виталий Левченко бошчилигида улар очиқ майдонда дастлабки машғулотларни бошлаб юборишди.

Бош мураббий тузган режа асосида олиб борилган машғулотларда жамоамиз билан амалда шартномаси бор футболчилар, куни кеча  шартнома имзолаган Санжар Қодирқулов, Шохруз Норхонов, шунингдек, ўринбосарлар жамоамиздан ўн нафардан ошиқ футболчилар ҳам иштирок этишди.

Мухлисларимиз эътиборига тайёргарлик жараёнининг илк кунидан олинган фотолавҳаларни намойиш этамиз.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: