Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«Шўртан» – «Нефтчи» ПРЕВЬЮ

 

Жамоалар шу кунгача Олий лига ва Суперлига баҳсларида 24 марта, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 2 марта, Про лига беллашувларида эса 6 маротаба ўзаро тўқнаш келишган.

«Нефтчи» жамоасининг энг йирик ғалабаси 2005 йилда Олий лиганинг 7-турида қайд этилган бўлиб,унда фарғоналиклар 5:0 ҳисобида устун келишган. «Шўртан» клубининг энг йирик ғалабаси эса 2011 йилда Ғузорда қайд этилган ва 4:0 кўринишида якун топган. Ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташласак, «Нефтчи»да 10та ғалаба,»Шўртан»да 13та ғалаба. 9та беллашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 38-41 ғузорликлар фойдасига.

Жамоалар жорий йилда уч марта рақобатлашишган. Ҳар учала баҳсда Ғузорликлар ғалаба қозонган . Иккита учрашув Про лига биринчилигига ва бир учрашув Ўзбекистон Кубоги ўйинига тўғри келган.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: