Shan. May 18th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-«СУРХОН» ПРЕВЬЮ

 

Рақибимиз Термизнинг «Сурхон» клуби 1968 йилда ташкил топган. Миллий чемпионатимизда 1992 йилда дебют қилган жамоа шу йили охирги ўринни эгаллаб, Олий лигани тарк этишга мажбур бўлди. Лекин, бир йил ўтгач, яна кучлилар сафига келиб қўшилган термизликлар 2004 йилга қадар Олий лигада тўп суришга муваффақ бўлди. 2005-2018 йиллар оралиғида жамоа Биринчи лига ва Про лига мусобақаларида иштирок этиб, 2019 йилда Суперлигага қайтган «Сурхон» жамоаси ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятининг ягона вакили сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Жамоалар шу кунгача миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 27 марта тўқнаш келишган. Буларнинг 20 тасида «Нефтчи» устунлик қилган, 6 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган ва фақат битта беллашувда «Сурхон» жамоаси ғалаба қозонган. «Нефтчи»нинг ўзаро қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалабаси 5:0 кўринишида қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 70-21 фарғоналиклар фойдасига.

 

Фарғонада кечган сўнгги 5 учрашув натижалари қуйидагича

12.11.2022.» Нефтчи»-«Сурхон»  3:0

19.06.2004.»Нефтчи»-«Сурхон»   3:0

19.04.2003.»Нефтчи»-«Сурхон»   2:0

17.10.2002.»Нефтчи»-«Сурхон»   4:0

29.08.2001.»Нефтчи»-«Сурхон»   3:0

 

Маълумот учун, жорий йилнинг 7 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи давранинг 9-тур беллашувида («Сурхон» жамоаси  номинал мезбон сифатида баҳс юритган) дуранг 2:2 натижаси қайд  этилган.

 

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: