"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«Оқтепа» таслим этилди

МУҲИМ ҒАЛАБА!

 

Фарғонадаги мухташам «Истиқлол» стадионида Про лиганинг 10-туридан ўрин олган «Нефтчи»-«Оқ тепа» баҳси бўлиб ўтди.

Учрашув жуда кескин тарзда ўтди десак муболаға бўлмайди.Чунки,ҳар иккала жамоа ҳам ўтган турда қониқарсиз натижага эришган эди. Шу туфайли жамоалар майдонга ғалаба қозониш иштиёқида тушишди. Гарчи ўйин фарғоналикларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланган бўлсада, биринчи бўлим ўрталарига келиб ҳисобни меҳмонлар очишга муваффақ бўлишди.17-дақиқада «Оқ тепа» ҳужумчиси Идрис Бикмайкин бир неча ҳимоячиларимизни алдаб ўтиб, дарвозамизга аниқ зарба йўллади 0:1. Футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилиб, анча тер тўкдилар. Аммо, танаффусга қадар минимал ҳисоб ўзгармади.

 

Иккинчи бўлимда мураббийларимиз таркибда бир қатор ўзгартиришларни амалга оширишди. Майдонга тажрибали футболчиларимиздан Мансур Саидов ҳамда Рустамжон Абдуҳамидовлар кириб келишди. Маҳорат ўз сўзини айтди. «Нефтчи» хавфли ҳужумлар билан ўйинни кучайтирди. Учрашувнинг 51-дақиқасида жамоамиз тўпурари Достоннбек Тошматов чиройли зарба билан меҳмонларни дарвозасини ишғол қилди ва мувозанатни тиклади 1:1. Бу натижадан қониқмаган фарғоналиклар катта куч билан олдинга интилишда давом этдилар ва бу ўз самарасини берди.67-дақиқада чап қанотдан Рустамжон Абдуҳамидов жарима майдонига тўпни тепадан узатиб берди. Бу тўпга биринчи бўлиб Отабек Зокиров улгурди ва боши билан иккинчи тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди 2:1.

 

Қолган дақиқаларда тошкентликлар катта шиддат билан босим уюштиришга киришдилар ва бир неча голга тортайдиган вазиятларни яратиб, ҳисобни тенглаштиришга яқин эдилар. Аммо, тажрибали посбонимиз Шерзод Абдураимовнинг чиройли сейвлари бунга тўсқинлик қилди. Бош ҳакам томонидан қўшиб берилган 5-дақиқа ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатмади. Кескин курашларга бой ва қизиқарли кечган бу беллашувда жамоамиз муҳим уч очкони қўлга киритди ва турнир жадвалида иккинчи поғонага кўтарилишга муяссар бўлди.

7 октябрь, чоршанба

НЕФТЧИ – ОҚ-ТЕПА. 2:1.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Далер Тиллоев, Отабек Қосимов

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Достон Тошматов, 39 Отабек Зокиров, 67 – Идрис Бикмайкин 39.

«Нефтчи»: 35.Шерзодбек Абдураимов, 5.Элдор Эргашев, 9.Отабек Зокиров, 13.Жамшид Қобулов, 17.Достонбек Тошматов, 20.Дилёрбек Ирматов, 27.Достон Авазбеков, 31.Павел Смоляченко, 44.Шодиёр Хожиматов, 93.Сирожиддин Аллаев, 94.Анваржон Ҳожимирзаев.

Захира: 21.Фарруҳ Турдиалиев, 7.Мансуржон Саидов, 8.Исломбек Каримов, 10.Исломжон Тошпўлатов, 34.Рустамжон Абдуҳамитов, 77.Санжарбек Зокиров, 91.Хожиакбар Иброҳимов, 98.Жамшидбек Тўрақулов, 99.Илҳомжон Ваҳобов.

«Оқ-тепа»: 13.Равшан Ягудин, 2.Фарруҳ Содиқов, 4.Сергей Прохоров, 6.Суннатилла Мамадалиев, 7.Опекс Самуэль, 11.Тимур Ҳакимов, 15.Жаъфар Исмоилов, 17.Идрис Бикмайкин, 19.Жамшид Юсупов, 21.Достон Баҳромов, 26.Мўйдинжон Мамазулумов.

Захира: 16.Жамолиддин Ҳикматов, 14.Диёр Жалолиддинов, 20.Самандар Очилов, 24.Ҳамидхон Рустамхонов, 30.Мардон Абдуллаев.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: