Хабарингиз бор, Суперлиганинг 3-тур беллашувини сафарда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши ўтказиб, ғалабани қўлга киритган «Нефтчи» футболчилари навбатдаги 4-тур баҳсида Олмалиқнинг ОКМК жамоасини қабул қилишади. Қисқа таътилда бўлиб машғулотларга қайтган жамоа аъзолари бугун Тошкент шаҳрида йиғилишди ва тайёргарлик жараёнини бошлашди.ФИФА кунлари муносабати билан чемпионатда юзага келган кичик танаффус давомида жамоамиз вакиллари пойтахтдаги тайёргарлик доирасида ўртоқлик-назорат учрашувида иштирок этиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 4-тур «Нефтчи»- ОКМК баҳси Фарғонадаги» Истиқлол» марказий ўйингоҳида 31 март куни бўлиб ўтади.
🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «NASAF» JAMOASINI CHEMPIONLIK BILAN TABRIKLAYMAN «
CHEMPION MAGʻLUB ETILDI
«NEFTCHI» – «NASAF» PREVYU