Бугун U-19 Биринчилигида 18-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу тур доирасида Руслан Умеров бошчилигидаги «Нефтчи» (U-19) жамоамиз Ғузор шаҳрида маҳаллий «Шўртан» (U-19) клубига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган мазкур беллашувда ёшларимиз йирик 3:1 ҳисобида устун келишиб, навбатдаги 3 очкони қўлга киритдилар. Жамоамиздан голларга Жўрабек Жўраев ҳамда Абдулазиз Салоҳиддиновлар муаллифлик қилишди.
Барча футболсевар мухлисларимиз номидан ёшлар жамоамизни сафарда қўлга киритилган чиройли ва муҳим ғалаба билан табриклаб, кейинги беллашувларда ҳам омад ва зафарлар ёр бўлсин деймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» – «METALLURG» 1:1 UCHRASHUVI GALEREYASI
VITALIY LEVCHENKO – «IKKINCHI BOʻLIMDA QULAY IMKONIYATLARDAN FOYDALANA OLMADIK»
GURUH BAHSIDA DURANG NATIJA