Олмалиқдаги “ОТМК” спорт мажмуасида давом этаётган футзал бўйича мамлакат чемпионатининг учинчи тур ўйинлари қизиғандан қизияпти. Бугун ниҳоясига етган бешинчи кунги учрашувлар ҳам мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Куннинг дастлабки ўйини кутилмаган натижа билан якун топди. Кеча чемпионликка асосий даъвогар “Ҳуахин-Жиззах” жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этган “Металлург” бугун “Нефтчи”га имкониятни бой берди. Ваҳоланки, бекободликлар учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ ҳисобни очганди. Қизиқ томони, дарвозаларга киритилган 13та голларнинг учдан бирини футзалчилар ўз дарвозаларига йўллашди – “Металлург”да учта, “Нефтчи”да эса битта “автогол”. “Максам-Чирчиқ” ва “Бунёдкор” жамоалари ўйини тенг курашлар остида ўтди. Эътиборли жиҳати, учрашувнинг дастлабки дақиқасида ҳисобни очган чирчиқликлар рақиб дарвозасини бошқа ишғол эта олишмади, “қалдирғочлар”нинг учинчи голи эса ўйин тугашини билдирувчи хуштак билан бар-баравар юз берди. Куннинг сўнги ўйини боши ҳам қизиқ тус олганди. “Навбаҳор” иккинчи дақиқадаёқ “Ҳуахин-Жиззах” дарвозасига гол киритди, кейин ҳисоб тенглашди, кўп ўтмай наманганликлар яна ҳисобда олдинга чиқишди. Буёғига тажриба ўз сўзини айтди – Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кечаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ташаббусни ўз қўлларига олишди ва йирик ҳисоб қайд этишди.
Футзал. Олий лига
Олмалиқ. “ОТМК” с.м. 3-тур.
Бешинчи кун. 6 декабрь,ду шанба
МЕТАЛЛУРГ – НЕФТЧИ – 6:7 (1:4). 23 томошабин.
Ҳакамлар: Жасур Турсунбоев, Азиз Каримов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Рустам Зупаров
Голлар: Фарҳод Қодиров (1), Санжар Зиёхонов (18-ўз дарв., 38), Махсуд Файзуллаев (23-ўз дарв.), Темур Сайдуллаев (25, 32-ўз дарв., 40), Исломбек Бийтўраев (40) – Шуҳратбек Рашидов (10), Дилмурод Юсубжонов (14, 27-ўз дарв.), Илҳомжон Абдуғаниев (19, 28)
Огоҳлантириш:Акмалжон Ҳазратқулов (19) – йўқ.
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN
«NЕFTCHI» — SO‘NGGI TURDA MUHIM G‘ALABA!
«LOKOMOTIV»-«NЕFTCHI» PRЕVYU