"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

КЕСКИН КУРАШЛАР ОСТИДАГИ ҒАЛАБА

Про лиганинг иккинчи босқич ўйинларини сафарда бошлаган жамоамиз бугун Ғузорда «Шўртан»га қарши майдонда ҳаракат қилди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, бу жамоаларнинг жорий йилдаги тўртинчи тўқнашуви саналади. Бунгача бўлиб ўтган 3та баҳсда бир хил 2:1 натижаси қайд этилган бўлиб,барчасида «Шўртан»нинг қўли баланд келган эди.Ғузорликлар билан бўлган қарама-қаршиликдаги мағлубиятлар сериясига барҳам бериш ҳамда турнир жадвалидаги ўринларини янада мустаҳкамлаб олиш илинжида майдонга тушган нефтчилар бугун шунинг уддасидан чиқишга муваффақ бўлишди.
Ўйин кутилгандек мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланган бўлса ҳам биринчи бўлиб ҳисобни «Нефтчи» очиб берди.Чиройли уюштирилган комбинациядан сўнг жамоамиз тўпурари Достонбек Тошматов боши билан аниқ зарба йўллаб ҳужумни ижобий тарзда якунлади 0:1. Бу голдан сўнг ташаббус ғузорликлар қўлига ўтиб,биринчи бўлимда улар томонидан қатор ҳавфли вазиятлар юзага келтирилди.Лекин якунда барча уринишлари самарасиз бўлиб чиқди.
Иккинчи бўлимда жамоамизда ўзгартиришлар амалга оширилди ва майдонга тажрибали ўйинчилардан Мансур Саидов, Отабек Зокиров ҳамда Павел Смоляченколар кириб келиши жамоамиз ўйинига янги куч бағишлади.63-дақиқада қарши ҳужумга ташланган Отабек Зокиров рақиб ҳимоячилардан қочиб кетиб «Шўртан» дарвозасини ишғол этди ва ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Шундан сўнг навбат мезбонларга ўтди ва кўп вақт ўтмай туриб,тезкорликда уюштирилган ҳужумни Фахриддин Алимов супергол билан якунлаб,ҳисобдаги фарқни қисқартирди 1:2. Голдан руҳланган ғузорликлар «Нефтчи»ни катта босим остига олишди.Тан олиш керак, улар томондан жуда кўп голга тортайдиган вазиятлар юзага келтирилди.Аммо, омад бу ҳолатларда жамоамизга кулиб боқди.Ўзининг ишончли ўйинлари билан

дарвозамизни қўриқлаб келаётган Шерзодбек Абдураимов бу гал ҳам чиройли сейвлари билан муқаррар голлардан асраб қолди.Ўйиндаги тўхталишлар эвазига қўшиб берилган 5 дақиқа вақт ҳам жуда асабий тарзда ўтди.Чунки, футболчилардаги ўйин мобайнида тўпланган ҳиссиёт ва чарчоқлик аломатлари ҳатоликка олиб келиши ҳеч гап эмас эди. Аммо бугун йигитларимизда ғалабага бўлган иштиёқ ва хоҳишлари кучлироқ бўлиб чиқди ва якунда «Нефтчи» жорий йилдаги ўзаро ўйинлар натижасини такрорлади 1:2, лекин бу сафар натижа биз тарафда ғалабали бўлди.
Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган ўйинда қўлга киритилган муҳим ғалаба билан барчангизни табриклаймиз.

«Нефтчи»матбуот хизмати

Улашинг: