Пт. Апр 19th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРИМИЗДАН ИРОДАЛИ ҒАЛАБА! 

 

Бугун «Истиқлол» марказий ўйингоҳида U-21 биринчилигининг 4-тур баҳсида Азиз Алижонов бош мураббийлигидаги «Нефтчи»(U-21) ўринбосарлар жамоамиз Олмалиқлик тенгқурлари билан куч синашди. Биринчи бўлим бошлари тенг курашлар остида кечаётган паллада меҳмонлар 13-дақиқада ҳисобни очишга эришдилар. Орадан кўп ўтмай олмалиқликлар томонидан уюштирилган ҳужум иккинчи гол билан якун топди. Шундан сўнг фарғоналиклар вазиятни ўнглаш мақсадида ҳужумга зўр бериб кетма-кет учта гол киритишга муваффақ бўлдилар ва танаффусга жамоалар нефтчиларнинг 3:2 ҳисобидаги устунлиги билан майдонни тарк этишди.

Иккинчи бўлимда ҳам шиддатли ва муросасиз ўйиннинг гувоҳи бўлдик. Меҳмонлар томонидан жуда кўп хавфли вазиятлар содир этилганлигига қарамай, ёшларимиз анча ишончли ҳаракат қилиб, бош ҳакам томонидан қўшиб берилган 5 дақиқа ичида тўртинчи голни киритиб, учрашувга якуний нуқта қўйдилар 4:2.

Жамоамизнинг барча футболсевар ихлосмандлари номидан ўринбосарларимизни бугунги чиройли ва муҳим ғалаба билан табриклаб қоламиз ва кейинги учрашувларда омад ва зафарлар ёр бўлсин деймиз.

U-21 БИРИНЧИЛИГИ 4 — ТУР

1 — апрел шанба

«Нефтчи U-21» — ОКМК U-21 4:2

Гол: Н.Абдураззоқов 14 0:1, М.Эрматов 19 0:2, Н.Неъматхонов  28 1:2, Ф.Мухаммадов 33 2:2, С.Абдуллажонов 43 3:2, А.Ахмаджонов 90+3 4:2.

«Нефтчи U-21«: 1.Асрор Кенжаев, 71.Нодир Ахмаджонов, 3.Нодирхон Неъматхонов, 66.Дониёр Валиев, 50.Шохрух Ёқубжонов, 33.Абдулвосид Восиджонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 88.Хумоюн Бозорбоев, 77.Фахриддин Мухаммадов,10. Суннатилло Абдуллажонов, 27.Мухаммадали Холматов.

Захирадагилар: 16.Мухриддин Шерматов, 44.Мирасрор Мираброров,30.Акобир Ахмаджонов, 31.Шодиёр Олимжонов,15.Усмон Икромов, 43.Абдуллазиз Салохиддинов,25.Диёрбек Убайдуллаев,  91.Мусомалик Рустамов, 99.Азамат Толибжонов.

Бош мураббий:  Азиз Алижонов.

Улашинг: