Чт. Апр 18th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Тайёргарлик давом этмоқда

Самарқанд сафаридан қайтиб келган «Нефтчи» жамоаси футболчилари бугун Қиргулидаги қароргоҳларида тўпланишиб, кейинги 9-тур беллашувига тайёргарликни давом эттиришмоқда.

8-тур олдидан Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси Ўзбекистон чемпионатини тарк этганлиги сабабли, жамоа аъзоларига бошқа клублар билан шартнома имзолаб,фаолиятларини давом эттириш ҳуқуқи тақдим этилган. Шунга мувофиқ, «Истиқлол» жамоасининг икки нафар футболчиси Рустам Абдуҳамидов ҳамда Умар Адҳамзодалар «Нефтчи» жамоаси билан шартномани расмийлаштиришди. Ундан олдин эса «Навбаҳор» сафида тўп сурган Анваржон Хожимирзаев ва Қирғизистонда фаолият юритиб келаётган Сирожиддин Аллаевлар жамоамиз билан шартнома имзолаб, «Нефтчи» таркибида расмий учрашувларда майдонда ҳаракат қилишни бошлаб юбордилар.Карантин туфайли юзага келган танаффусдан сўнг «Нефтчи» сафига «Қўқон-1912» клубида ижара асосида ўйнаган ҳимоячимиз Шодиёр Хожиматов ҳамда фарғоналиклар сафида илгари тўп сурган Павел Смоляченколар қўшилишди. Ундан ташқари «Истиқлол» жамоасида бош мураббий вазифасида ишлаб келган Сергей Лебедев ҳам қадрдон жамоасига қайтди ва мураббийлик фаолиятини «Нефтчи»да давом эттиришига келишиб олинди.

Жамоа аъзолари навбатдаги турга тайёргарликни кўтаринки руҳда олиб боришмоқда. Бугунги машғулотлардан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

 

Улашинг: