Вс. Май 26th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«ДИНАМО»-«НЕФТЧИ». ПРЕВЬЮ

 

Ўзбекистон чемпионати доирасида жамоалар 47 марта ўзаро баҳс юритишган бўлиб, буларнинг 46таси Олий лига ва Суперлига беллашувларига тўғри келган бўлса, 1та ўйин жорий йилнинг Про лига баҳсида қайд этилди.

Фарғоналиклар 47та учрашувнинг 32тасида ғалаба қозонишган, 12та ўйинда «Динамо»нинг қўли баланд келган. 3та беллашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 87-40 «Нефтчи» фойдасига.

Олий лига ва Суперлига доирасида Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув натижалари қуйидагича:

2017 й. «Динамо»-«Нефтчи» 1:0

2015 й. «Динамо»-«Нефтчи» 0:1

2014 й. «Динамо»-«Нефтчи» 0:0

2013 й. «Динамо»-«Нефтчи» 2:0

2012 й. «Динамо»-«Нефтчи» 2:0

Жамоаларнинг Про лигадаги ўзаро тўқнашуви шу йилнинг 3 июль санасига тўғри келди. Фарғонада бўлиб ўтган ушбу баҳсда «Нефтчи» жамоаси 1:0 ҳисобида зафар қучган.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: