Пн. Июн 17th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«МЕТАЛЛУРГ»-«НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ 

 

Эртага  3 март жума куни юртимизда Coca-Cola Суперлиганинг янги мавсумига старт берилади. Чемпионатнинг дастлабки 1-тур (очилиш) баҳсини Виталий Левченко бош мураббийлигидаги «Нефтчи» жамоаси сафар ўйини билан бошлайди. Шу куни фарғоналиклар Бекободда «Металлург» клубига қарши майдонга чиқишади. Миллий чемпионат доирасида жамоалар  ўзаро 44 марта тўқнашишган. Шундан 24 та баҳсда «Нефтчи», 11 та учрашувда » Металлург» жамоаси устунлик қилган. 9 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Фарғоналиклар ўзаро қарама-қаршиликда 7:1 ҳисобида энг йирик ғалабани қўлга киритишган, бекободликларда эса бу кўрсаткич 3:1 кўринишида қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 75-41 «Нефтчи»лар  фойдасига.

 

Бекободда бўлиб ўтган охирги 5 та учрашув натижалари қуйидагича

25.10.2022.

«Металлург»-«Нефтчи» 1:0

28.07.2018. «Металлург»-«Нефтчи»  1:0

25.11.2017. «Металлург»-«Нефтчи»  1:0

22.11.2016. «Металлург»-«Нефтчи»  1:0

11.04.2015. «Металлург»-«Нефтчи»  0:1

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: