Сб. Май 25th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЭРТАГА ТУРКИЯ ЙИҒИНИ ДОИРАСИДА ОХИРГИ БАҲСЛАР

 

Январь ойида янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида Туркияга йўл олган Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» жамоаси эртага йиғинлар доирасида охирги ўртоқлик учрашувларида иштирок этади. Соат 13:00да бўлиб ўтадиган биринчи баҳсда Россиянинг олий дивизион иштирокчиси «Крилья Советов» клуби, куннинг иккинчи қисмида эса Қозоғистон Премьер лигаси вакили «Жетису» жамоаси билан соат 19:00да майдонга чиқишади. Виталий Левченко шогирдлари Туркия майдонларида жисмоний ва амалий маҳоратларини анча оширганликлари, 2023 йил расмий футбол мавсумига пухта тайёргарлик кўрганликларини намоён этдилар. Биз уларга янги мавсумда янги муваффақият ва зафарлар тилаймиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: