Пт. Мар 1st, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЯНА ИМКОНИЯТ БОЙ БЕРИЛДИ

 

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» жамоаси бугун Украинанинг «Кривбасс» клуби билан ўртоқлик баҳсини ўтказди. Фарғоналиклар бундан олдин бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида имкониятлардан фойдалана олмай 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраганликларини хабар берган эдик. Бу галги беллашувда ҳам ўша камчиликлар такрорланди. «Нефтчи» украиналик футболчилар билан ўтказилган баҳснинг биринчи бўлимида 0:2 ҳисобида ютқазган бўлса ҳам, иккинчи бўлимда қатор ўйинчилар алмаштирилганидан кейин имкониятлар ва ташаббус фарғоналиклар томонига ўтди. Афсуски, юртдошларимиз бу имкониятлардан яна кўнгилдагидек фойдалана олмадилар. Учрашувнинг 50-дақиқасида Умар Адҳамзода томонидан меҳмонлар дарвозасига киритилган гол мағлубият ҳисобини 1:2 кўринишига олиб келди холос. Учрашувнинг қолган қисмидаги уринишлар кутилган натижани бермади ва ўйин 1:2 ҳисобида жамоамизнинг мағлубияти билан якунланди.

Йигитларимизда куч-ғайрат ва спорт маҳорати етарли эканлиги уларнинг ҳар бир ҳаракатида яққол кўриниб турибди. Ана шу имкониятлардан оқилона фойдаланиш учун майдонга туширилган ҳар бир футболчида масъулият ҳиссини кучайтириш лозим. Жамоамизга ана шундай яхши тилакларни биллириб қоламиз.

Ўртоқлик учрашуви

«Нефтчи» 1:2 «Кривбасс»

Гол: Умар Адхамзода  52′ — Караблин Т 30′ , Устименко Д 33′

«Нефтчи«: Акбар Тўраев,  Зоир Жўрабоев,  Олексей Ларин, Мухсин Убайдуллаев,  Мирзохид Ғофуров,  Аббос Ғуломов,  Юрий Батюшин,  Диёр Туропов,  Нурилло Тўхтасинов,  Улуғбек Хошимов,  Тома Табататдзе.

 

Захирадагилар:

Шухратилло Раҳмонов,  Андрей Мишенко,  Нодирхон Неъматхонов,   Ғуломхайдар Ғуломов,  Дониёр Валиев,  Суннатилло Абдуллажонов, Умар Адхамзода, Иззатилло Абдуллаев, Мурод Бобожонов.

 

Бош мураббий:  В. Г. Левченео

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: