Пт. Мар 29th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

РАСМАН! «НЕФТЧИ» УМАР АДХАМЗОДА ВА СУННАТИЛЛА АБДУЛЛАЖОНОВ БИЛАН ШАРТНОМАНИ УЗАЙТИРДИ

 

УМАР АДХАМЗОДА БИЛАН ШАРТНОМА МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ. 

Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» ПФК жамоаси ва клуб раҳбарияти  таркибни шакллантириш борасида изчиллик билан фаолият юритмоқда. Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари билан Суперлигада қолишда катта ҳисса қўшган иқтидорли ҳимоячи Умар Адҳамзода билан шартнома муддатини 1 йилга узайтирилгани хақида маълумот берган эдик.

Бугун жамоамиз рахбарияти ва мураббийлар штаби келишган ҳолда футболчи билан шартнома муддатини 1+1 кўринишига ўзгартирилганлигини маълум қиламиз

 

СУННАТИЛЛА АБДУЛЛАЖОНОВ БИЛАН ШАРТНОМА УЗАЙТИРИЛДИ. 

Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари орқали  мухлислар меҳрини қозона олган хужумчи Суннатилла Абдуллажонов билан шартнома муддати узайтирилди.

Янги футбол мавсумида ҳам Абдуллажоновга жамоамизнинг Суперлигадаги ғалабали юришларига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган ҳолда, унга куч-қувват, ғайрат-шижоат ва улкан омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Абдуллажонов ушбу мавсум Суперлигада жами 21 бор майдонга тушган ва уч бор гол муаллифига айланган ва икки марта ассист ролини бажарган. Мавсум давомида жами майдонда 845 дақиқа ҳаракат қилди.

«Нефтчи» ПФК жамоаси!

 

Улашинг: