Вс. Июл 14th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

МИРЗОҲИД ҒОФУРОВ БИЛАН ШАРТНОМА УЗАЙТИРИЛДИ. 

 

Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари орқали  мухлислар меҳрини қозона олган тажрибали ҳимояси  Мирзоҳид Ғофуров билан шартнома муддати узайтирилди.

 

Янги футбол мавсумида ҳам Мирзоҳид  Ғофуровга жамоамизнинг Суперлигадаги ғалабали юришларига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган ҳолда, унга куч-қувват, ғайрат-шижоат ва улкан омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

 

Эслатиб ўтамиз, моҳир ҳимоячи ўтган мавсум Суперлигада жами 26 марта асосий таркибда майдонга тушиб, 2325 дақиқа ҳаракат қилган ҳолда клуб ва ПФЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида  1та гол муаллифига айланган ва бир марта ассист ролини бажарган.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

 

Улашинг: