Чт. Апр 18th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ТЕРМА ЖАМОА ДАРВОЗАБОНИ БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ!

Бугун «Нефтчи» футбол клуби Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дарвозабони Асрор Кенжаев билан шартнома имзолади.
Асрор Кенжаев Чиғатой футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2004 йилда туғилган ёш дарвозабон ҳозирги кунда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги U-20 терма жамоасининг асосий таркиб футболчиси сифатида ҳаракат қилиб келмоқда.

Асрор Кенжаевга келажакда жамоамиздаги фаолиятига омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: