Пт. Апр 26th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЯНГИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ЭРТАДАН БОШЛАНАДИ!

Виталий Левченко бош мураббийлигидаги «Нефтчи» футбол клуби янги мавсумга тайёргарлик режаларини белгилаб олди. Режага кўра, тайёргарлик ишлари 3 босқичда амалга оширилади.

12 декабрдан бошланадиган I-босқичда Виталий Левченко шогирдлари Тошкентда йиғилиб, машғулотларга киришадилар. Бу жараён 24 декабргача давом этади.

6 январдан 20 январгача давом этадиган II-босқични «Нефтчи» вакиллари Туркиянинг Лара шаҳрида ўтказишади. Бу босқичда тайёргарликнинг муҳим қисми сифатида ўртоқлик-назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

III-босқич жараёни ҳам 27 январдан 17 февралга қадар яна Туркиянинг Лара шаҳрида олиб борилади. Бу босқичлар жараёнида жамоага қабул қилинган янги футболчиларнинг нимага қодир эканликлари ва жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик даражасига баҳо берилади.

Мавсумга тайёргарлик борасидаги маълумотларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: