
Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозона олган хужумчи Улуғбек Ҳошимов билан шартнома муддати узайтирилди.
Янги футбол мавсумида ҳам Улуғбек Ҳошимовга жамоамизнинг Суперлигадаги ғалабали юришларига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган ҳолда, унга куч-қувват, ғайрат-шижоат ва улкан омадлар ёр бўлишини тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз, Ҳошимов ушбу мавсум Суперлигада жами 16 бор асосий таркибда майдонга тушиб, икки бор гол муаллифига айланган ва бир марта ассист ролини бажарган. Мавсум давомида жами майдонда 1423 дақиқа ҳаракат қилди.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
БИРИНЧИ ТУРДА БЕКАБОДГА САФАР ҚИЛАМИЗ!
ВИТАЛИЙ ЛЕВЧЕНКО: «ЯГОНА ҲАТО ЭВАЗИГА ГОЛ ЎТКАЗИБ ЮБОРДИК»
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА МАҒЛУБ БЎЛДИК!