"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ВЛАДИМИР ЕЖУРОВ: «БУГУНГИ МУХЛИСЛИК УЧУН ҒАЛАБА ҚОЗОНИШИМИЗ ШАРТ ЭДИ»

Бугунги сифатли ва чиройли ўйин учун футболчиларга раҳмат айтаман. Бундан ташқари жамоамиз муҳлисларига алоҳида ташаккур билдириб ўтмоқчиман. Бугунги мухлислик учун ғалаба қозонмасак бўлмас эди.
Бугун жамоамиз ўйинни назорат қила олди ва рақибни иложи борича ўйлаган режаларини амалга ошишида тўсқинлик қилишга ҳаракат қилдик, «Локомотив»ни ўргангиб чиқдик. Уларнинг заиф томонларини футболчиларга кўрсата олдик ва якунда ғалаба қозондик «Локомотив» жамоасида яҳши ўйинчилар жамланган.Шу қатори улар анча тезкор харакат қилишди. Лекин, якунда бугун жамоамиз ғалаба қозонди.
Бугунги муҳлисликни кўриб жамоамиз аъзолари худди ўзимизни стадионда ўйнагандай ўзларини ҳис қилишди. Шу учун муҳлисларга катта раҳмат айтамиз. Улар бугун хақиқий 12-ўйинчимиз бўла олишди.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: