Вт. Апр 16th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ВЛАДИМИР ЕЖУРОВ: БУГУН ФУТБОЛЧИЛАРГА БЕРИЛГАН ВАЗИФАЛАР ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ

Бугунги ғалаба билан барча жонкуяр муҳлисларимизни табриклайман. Бугунги ўйин жуда оғир ўтди, биз оғир ўйин бўлишини кутган эдик. Ўтган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтган эдим, мураккаб муаммо бўлса ҳам лекин, футбочиларимизнинг онгини тубдан ўзгаритириш кераклигини таъкидлаган эдим. Учрашувдан олдин берган кўрсатмаларни футболчилар тўлалигича аъдо этишди, бугун футболчилар яҳши ҳаракат қилиб вазиятлардан унумли фойдалана олди. Рақиб жамоанинг ўйинларини ўрганиб чиққанимизда тезкор хужумларга урғу бериш кераклигини футболчиларга тушунтиргандик.Кўпроқ қарши ҳужумда тезлик эвазига рақиб ҳимоясини ҳато қилишга мажбур қилдик.

— Пенальтини амалга оширишга келсак, бундан аввалги ўйинларда Шаҳзод Убайдуллаев ҳатога йўл қўйганидан сўнг, футболчиларга майдонда ким жаримани амалга оширишини ўзларига қўйиб бердик, ким тайёр бўлса пенальтини амалга ошириши мумкин эди. Бироқ, бу сафар ҳам пенальти голга айланмади. Бундан кейин пенальти тепиш бўйича ҳам машғулотларда жиддий иш олиб борамиз.

— Неъматхонов бугун жамоа таркибидаги биринчи ўйинини ўтказди ва футболчи учрашувда яхши таассурот қолдирди. Бундай ўйинларда тажриба орттиради ва келажакда яхши ижрочи бўлиб етишишига умид қилиб қоламиз.

—  Қизил карточкалар бўйича жамоада йиғилиш бўлиб ўтди ва футболчиларга керакли кўрсатмалар берилди. Умуман олганда қизил карточка жамоа ўйинига салбий таъсир еўрсатади. Футболда ҳар ҳил ҳолатлар бўлади. Майдонда провокация ва ҳиссиётларга берилмай, ғалаба иштиёқида ўйинни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ишонамизки ғалабалар ҳали олдинда ва бугунги ғалаба жамоамиз аъзоларида ўзига бўлган ишончини ошириб, кейинги баҳсларда янада ижобий натижаларга эришишларида омил бўлади.

Яна бир бор мухлисларимизни иродали ғалаба билан табрийлаймиз.

 

“Нефтчи” ПФК матбуот ҳизмати

 

Улашинг: