«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

ДИЛЁРБЕK ИРМАТОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Бугун «Нефтчи» ФК нинг моҳир ва тажрибали футболчиси, узоқ йиллар мобайнида фарғоналиклар шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган Дилёрбек Ирматов ўзининг 31 ёшини қаршиламоқда.

Шу муносабат билан жамоамиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи-ходимлар ҳамда кўп сонли мухлислари номидан Дилёрбекни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий барқарорлик ва спорт соҳасидаги фаолиятида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Дилёрбек!

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: