Сб. Мар 2nd, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Coca-Cola Суперлига. “Нефтчи” мавсумни ғалаба билан бошлади

Coca-Cola Суперлиганинг янги мавсуми старт олди. Бугунга белгиланган иккита ўйиннинг бирида ғалаба, иккинчисида эса дуранг натижа қайд этилди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувда “Нефтчи” жамоаси ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бош ҳакамнинг VARга мурожаатидан кейин белгиланган пенальтидан  гол уриб, мавсумнинг биринчи уч очкосини қўлга киритди. Куни кеча Суперкубокка мезбонлик қилган Яйпан стадиони ўшанда томошабинга  лиқ тўлганди, бу гал ҳам Фарғона вилоят дербисини томоша қилиш учун Фарғона шаҳридан ҳам, Қўқондан ҳам минг-минглаб мухлислар ташриф буюришди. 

Coca-Cola Суперлига. 1-тур

2 март, чоршанба

 

НЕФТЧИ – ҚЎҚОН-1912 — 1:0.

Яйпан. “Ўзбекистон” стадиони. 5250 томошабин.

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Александр Сидоров, Лочинбек Долимов

Назоратчи: Темур Абдуллаев

VAR ҳаками: Илгиз Танташев

VAR ассистенти: Максим Нехочин

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Шаҳзодюек Убайдуллаев, 89-пен. (1:0).

«Нефтчи«: Акбар Тўраев, Ойбек Қиличев (Сирожиддин Қўзиев, 64), Иззатилла Абдуллаев (Шаҳзодбек Убайдуллаев, 76), Лутфулла Тўраев (Александр Ешич, 41), Мирзоҳид Ғофуров, Анваржон Ғофуров, Даниэль Стойкович, Дарко Станоевич, Аббосжон Ғуломов (Суннатулла Абдуллажонов, 64), Аброрбек Исмоилов, Улуғбек Ҳошимов (Марко Шарич, 64)

«Қўқон-1912»: Музаффар Абдуллаев, Санъат Шихов (Сардорбек Азимов, 46), Жавоҳир Сидиқов, Мўминжон Мелиев (Шаҳзодбек Нурматов, 76), Авазхон Маматхўжаев (Анваржон Хожимирзаев, 90), Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев, Александр Мерзляков (Дилшод Раҳматуллаев, 90), Иван Йосович, Билолхон Тошмирзаев (Жамшид Ҳасанов, 70), Мурод Холмуҳаммедов

Огоҳлантиришлар: Аббосжон Ғуломов, 17, Даниэль Стойкович, 25, Шаҳзодбек Убайдуллаев, 90+2 — Иван Йосович, 33, Ойбек Рустамов, 83.

Улашинг: