Сб. Апр 20th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЯНГИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК РЕЖАЛАРИ АНИҚ

 

Янги мавсумда Суперлигада тўп сурадиган «Нефтчи» жамоаси беллашувларга тайёргарлик режасини белгилаб олди.Режага кўра, янги мавсумга тайёргарлик ишлари 3 босқичда амалга оширилади.

6 январдан бошланадиган I-босқичда Илҳом Мўминжонов шогирдлари Тошкентда йиғилиб, машғулотларга киришадилар. Бу жараён 17 январгача давом этиб, орада 1та ўртоқлик учрашувини ўтказиш кўзда тутилган.

20 январдан 10 февралгача давом этадиган II-босқични фарғоналиклар Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказишади. Бу босқичда тайёргарликнинг муҳим қисми сифатида 4та ўртоқлик-назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

Тошкент ва Туркияда машғулот ва назорат ўйинларини ўтказган «Нефтчи» жамоаси мавсумга тайёргарликнинг III-босқичини Фарғонада давом эттиради. Бу босқичлар жараёнида жамоага қабул қилинган янги футболчиларнинг нимага қодир эканликлари ва жамоанинг мавсумга тайёргарлик даражасига баҳо берилади.

Мавсумга тайёргарлик борасидаги маълумотларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: