Пт. Мар 29th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Азаматжон Толибжонов билан 3 йиллик шартнома имзоланди

Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси 2022 йилда Суперлигада ўйнаш ҳуқуқини муддатидан илгари қўлга киритганлигини ҳамма яхши билади. Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов янги мавсумга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик билан бориш мақсадида таркибни ёш, иқтидорли ўйинчилар билан мустаҳкамлаш масалаларига жиддий эътибор бермоқда. Бугун ёшлар жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Азаматжон Толибжонов билан тузилган 3 йиллик шартнома бунга яққол далилдир. Бу футболчи «Нефтчи» U-18 таркибида 21 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол қилишдан ташқари, тенгдошларига голли узатмаларни амалга оширишда ҳам ибрат кўрсатди. Шу боис, минг-минглаб мухлислар ва мутахассислар назарига тушди.

Порлоқ келажак сари ишончли қадам ташлаётган ёш маҳорат эгаси Суперлига учрашувларида юксак ишончни оқлаб, жамоа олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажаришига муносиб ҳисса қўшади дея, унга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: