Вт. Май 21st, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

 

Эртага Фарғонада катта футбол байрами. Мухташам «Истиқлол» стадионида соат 19:00да муддатидан илгари Суперлига йўлланмасини қўлга киритган Фарғонанинг «Нефтчи» ва Самарқанднинг «Динамо» жамоалари навбатдаги тур учрашувини ўтказадилар. Расмий беллашув олдидан соат 17:00да футбол мухлислари учун Отабек Муҳаммадзоҳид, Ҳуршид Расулов, Тоҳир Маҳкамов, сўз устаси Элмурод Ҳақназаров сингари таниқли санъаткорларнинг дилтортар қўшиқлари, аския ва хангомалари янграйди, турли ҳил кўнгилочар тадбирлар уюштирилади.

Футбол беллашуви якунлангандан сўнг ғолибларни Суперлига йўлланмаси билан табриклаш, ажойиб зафар қучган спортчиларни тақдирлаш тантаналари ўтказилади.

Мазкур ўйинга кириш бепул этиб белгиланган.

Барча футбол ишқибозлари ва «Нефтчи» мухлисларини футбол байрамига чорлаймиз!

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: