"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

U-14 ЧЕМПИОНАТИДА ҒАЛАБАЛИ ЮРИШ

Бугун Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол академияси ҳамда Чиғатой футбол майдонларида Ўзбекистон U-14 чемпионатининг илк мавсумига старт берилди. Азамат Каримов ва Сардор Зокировлар бошқараётган «Нефтчи» U-14 жамоамиз бугун биринчилардан бўлиб мусобақа баҳсларига киришдилар. «Бунёдкор» академиясининг майдонида ҳаракатланган футболчиларимиз биринчи баҳсда «Қўқон-1912» жамоаси билан куч синашдилар. Ўйин давомида тўла ташаббусга эга чиққан жамоамиз аъзолари йирик 5:0 ҳисобида устун келиб, чемпионатдаги юришини ғалаба билан бошлади.

Жамоамизни қўлга киритилган чиройли ғалаба билан табриклаб, кейинги учрашувларда ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз

«Бунёдкор» академияси

«Қўқон-1912» — «Нефтчи» 0:5

Голлар: Маҳмуд Маъруфов 2, — 0:1. Фазлиддин Раҳматов 29, — 0:2. Фазлиддин Раҳматов 49, — 0:3. Асад Муҳаммеджанов 54, — 0:4. Асад Муҳаммеджанов 57, — 0:5.

Улашинг: