"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

“Нефтчи” “Олимпик”дан икки ўйин “ўчини” олди

Про лиганинг 19-тур ўйинлари ниҳоясига етди. “А” гуруҳида кеча “Динамо” сафарда “Нурафшон”ни енган эди, бугун эса лига пешқадами “Нефтчи” ўз майдонида “Олимпик” жамоасини мағлубиятга учратди. Бу билан фарғоналиклар биринчи босқичдаги “Олимпик”ка қарши икки ўйинда  йўқотилган беш очкони уч очко билан қисқартирди ва рақибларидан муносиб “ўч” олди. 19-турдан кейин фарғоналиклар 37 очко билан карвонбошилик қилишяпти, иккинчи ўриндаги “Динамо”да 31, учинчидаги “Нурафшонда” эса 24 очко бор. “Олимпик” 22 очко билан гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда.

Про лига. 19-тур. “А” гуруҳи

24 сентябрь, жума

НЕФТЧИ – ОЛИМПИК — 3:2 (2:1)

Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 8818 томошабин.

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Ойбек Юнусов.

Голлар: Александр Есич, 7 (1:0), Абдуллоҳ Олимов, 21 (2:0), Шавкатжон Муллажонов, 27-ўз дарв. (2:1), Марко Обрадович, 66 (3:1), Муҳаммадали Ғиёсов (90+1 (3:2).

«Нефтчи»:  Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Сардор Абдунабиев (Улуғбек Ҳошимов, 69), Абдуллоҳ Олимов, Шавкатжон Муллажонов, Аъзамжон Алиев (Иззатилло Абдуллаев, 69), Умар Атҳамзода (Сайдулло Раҳматов, 89),  Дако Станоевич, Александр Есич, Ойбек Қиличев (Собит Синдаров, 78), Марко Обрадович (Достон Тошматов, 89)

«Олимпик»:  Владимир Назаров, Шохжаҳон Султонмуродов, Беҳзод Шамсиев (Жалолиддин Содиқов, 66), Фарруҳбек Мухторов,  Отабек Жўрақўзиев (Бектемир Абдуманнонов, 66), Русланбек Жиянов (Муҳаммадали Ғиёсов, 38), Достонбек Турсунов, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (Элдорбек Бегимов, 81), Алишер Одилов, Шаҳзод Тоиров, Даврон Анваров (Абдурауф Бўриев, 46)

Огоҳлантиришлар: Умар Атҳамзода, 49, Акбар Тўраев, 90 – Шахзод Тоиров, 44, Муҳаммадали Ғиёсов, 87, Элдорбек Бегимов, 90+2.

Улашинг: