"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ТАЙЁРГАРЛИК ТОШКЕНТДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

Про лиганинг 15-турини муваффақиятли ўтказган «Нефтчи» футбол клуби навбатдаги беллашувни Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг 1/8 финал босқичида АГМК жамоаси билан ўтказади. Учрашув 19 август куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинга тайёргарлик жараёни бугундан бошлаб Тошкент шаҳрида олиб борилади.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: