Сб. Апр 20th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРИМИЗДА ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Азиз Алижонов бош мураббийлигидаги «Нефтчи» U-18 ёшлар жамоамиз иккинчи босқич учрашувларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун жамоа аъзолари Қиргулидаги қароргоҳ стадионида навбатдаги машғулотлар жараёнида иштирок этиб, жамоага таклиф этилган янги ўйинчиларнинг кўрикдан ўтишлари учун икки таркибга бўлинган ҳолда назорат учрашуви ташкил этилди.

Мураббийлар штаби яқин кунларда бошқа жамоалар билан ўртоқлик назорат ўйинларини ўтказиш бўйича режалар устида иш олиб боришмоқда.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Бугунги тайёргарлик жараёнидан олинган фотосуратларни томоша қилинг.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: