Чт. Мар 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«БУХОРО» — «НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ 

«Бухоро» клуби 1960 йилда ташкил топган. 1989 йилда жамоа «Нурафшон» номи билан ҳаракат қилган. 1997 йилдан бошлаб яна «Бухоро» бренди остида фаолият юритиб келмоқда. Жамоа уй учрашувларини 22 700 томошабинга мўлжалланган «Бухоро» спорт мажмуаси стадионида ўтказади.

Миллий чемпионатимиз доирасида жамоалар фақат Олий лига ва Суперлига биринчилигида рақобат олиб боришган. Про лига биринчилигида эса жамоалар илк бор учрашадилар. Ўзбекистон чемпионати беллашувларида жамоалар жами 52 марта ўзаро тўқнашган бўлиб, буларнинг 15тасида «Бухоро» ғалаба қозонган, 3та ўйин дуранг билан якун топган ва 34та баҳсда «Нефтчи» устун келган. Умумий тўплар нисбати 47-98 фарғоналиклар фойдасига.

Жамоаларнинг бу қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалабалари 1994 йилга тўғри келади. Бухорода мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Фарғонада «Нефтчи» 5:0 ҳисобида устун келган.

Бухорода қайд этилган охирги 5та учрашув натижалари қуйидагича: 

15.03.2014.»Бухоро «-» Нефтчи » 1:0

05.11.2015.»Бухоро «-» Нефтчи » 3:1

16.06.2016.»Бухоро «-» Нефтчи » 2:0

07.04.2017.»Бухоро «-» Нефтчи » 3:0

19.07.2018.»Бухоро «-» Нефтчи » 0:0

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: