Пт. Апр 19th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Футзал. «Нефтчи» Фарғонада «Динамо» билан дуранг ўйнаб Олий лигага йўлланмани қўлга киритди

 

 

Бугун Фарғона шаҳридаги «Футбол маркази» майдонида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати Биринчи лига баҳсларининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтди.

Мазкур баҳсда Фарғонанинг «Нефтчи» ва Самарқанднинг «Динамо» футзал жамоалари Олий лига йўлланмаси учун кураш олиб бордилар.

Ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлганлиги боис кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари майдонда фақат ғалаба учун кураш олиб бордилар. Қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтган ўйин 2:2 ҳисобида жанговор дуранг натижа билан якунланди. Ушбу натида фарғоналикларга Олий лига йўлланмасини тақдим этди.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати.

Биринчи лига. 2-давра.

«Нефтчи» — «Динамо» 2:2 (0:0)

Фарғона шаҳар «Футбол маркази» майдони.

Ҳакамлар: Никита Афиногенов, Хушнуд Атамуродов, Жамолиддин Қосимов.

Назоратчи: Фахриддин Муродов.

Комиссар: Жамшид Имамов.

Голлар: Сардорбек Алишеров, (1:0), Далер Эсонқулов, (1:1), Қосим Сафаров (1:2), Икром Каримов-пен., (2:2).

«Нефтчи»: 1.Элёр Домлаев, 6.Сардорбек Алишеров, 10. Фарҳоджон Неъматов, 13.Рашидхон Жабборов, 17. Мавлон Ғаниев.

Захира: 12.Комилжон Нурматов, 2. Шуҳратбек Рашидов, 4.Дилмурод Юсубжонов, 11. Абдураҳим Саиджонов, 14. Муҳаммадҳалим Сотволдиев, 15. Муҳаммадюсуф Муҳаммаджонов.

Бош мураббий: Фаррух Зокиров.

 

«Динамо»: 2.Икром Каримов, 5. Қосим Сафаров, 8. Шахрам Фаҳриддинов, 10.Муҳаммад Ражабов, 77.Дониёр Ражабов.

Захира: 1. Умиджон Махрамов, 7.Далер Эсонқулов, 9.Нурилло Тоштемиров, 11.Тимур Салимов, 12. Лазизбек Убайдуллаев, 21.Самариддин Беркинов, 19.Дамир Мамадолиев, 99.Самандар Муродқулов.

Бош мураббий: Дилшод Хайдарқулов

Улашинг: